“Ўзметкомбинат”да ўртача ойлик иш ҳаққи 3 миллион сўмдан ошди
Жамият

“Ўзметкомбинат”да ўртача ойлик иш ҳаққи 3 миллион сўмдан ошди

733

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Бугунги кунда “Ўзбекистон металлургия комбинати” нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёдаги йирик саноат объектларидан бири саналади. Корхона томонидан ишчи ходимлар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз ижтимоий мажбурият дастури амалга оширилмоқда, Бекободда уй-жой ва тегишли инфратузилма қурилмоқда.

“Корхона ўз ходимларининг иш ҳаққисини мунтазам ошириб келмоқда. 2018 йилнинг ноябрь ойида маошлар ўртча 17 фоизга индексация қилинди. Охирги оширишдан сўнг корхонадаги ўртача иш ҳаққи 3 миллион сўмдан ошди ва бу ҳали охири эмас. Комбинат томонидан ўз ривожланиш дастури фаол амалга оширилмоқда, қувватлар модернизация қилинмоқда ва маҳсулот ишлаб чиқариш тобора ошмоқда. Бунинг натижасида иш самарадорлиги ошиб, харажатлар қисқармоқда. Пировардида, қўлга қиритилган даромад ва тежалган маблағлар ойлик маошларини ошириш ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришга сарфланади” – дея маълум қилинди комбинатда.

Комбинат томонидан молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётган муҳим ижтимоий лойиҳалардан бири – бу ходимлар учун уй-жой сотиб олишдир. 2018-2019 йилларда 235 нафар металлургга Бекободнинг кўп қаватли уйларидан хонадон сотиб олишга кредитлар ажратилган. Бу мақсадга 8 миллиарддан ортиқ маблағ сарфланган.

Металлурглар саломатлигига ҳам алоҳида эътибор бериб келинмоқда. 2019 йилда қарийб 1938 нафар киши санаторий ва профилакторийларга имтиёзли йўлланмани қўлга киритиш ва ўз соғлиқларини тиклаш имкониятидан фойдаланишган.

Ўсиб келаётган ёш авлод ҳам корхона эътиборидан четда қолмаган. 2019 йилда 1440 нафар болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш режалаштирилган бўлиб, амалга 1507 нафар бола қамраб олинган. Улар орасида 242 нафар ўғил ва қизлар Тошкент вилоятидаги “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилалар фарзандлари эканлиги алоҳида эътирофга лойиқ.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда “Ўзметкомбинат” мамлакатимиздаги ягона қора металлургия корхонаси ҳисобланади. 2019 йилнинг март ойида корхона 75 ёшга тўлди. 2017 йилнинг июль ойида устав капиталида давлат улуши бўлган ишончли бошқарувчи сифатида хорижнинг SFI Management Group компанияси жалб қилинган эди. Натижада 2018 йилда Бекободликлар пўлат ва мис ишлаб чиқаришда юқори натижаларни кўрсатишди. 911 минг тонна электропўлат ишлаб чиқарилган бўлиб, 2017 йилга нисбатан ишлаб чиқариш суръати 137.9 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, комбинатда 1.06 миллион тоннадан ортиқ прокат маҳсулотларини ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ҳам ўтган йилга қараганда 45 фоизга кўпроқдир.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...