Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, 1 апрелдан бошлаб рўйхатда турмаган шахсларга ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқи берилади.
Мазкур чора кеча давлат раҳбари томонидан имзоланган 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастурида кўзда тутилган.
Ҳужжатда 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу ҳудудларда кўчмас мулк сотиб олаётган Ўзбекистон фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ҳуқуқи талаб қилинмайдиган тартибнинг жорий этилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, республикада доимий яшайдиган ва бошқа ҳудудларда доимий рўйхатда турган Ўзбекистон фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги биноларда кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тасдиқлаш учун алоҳида давлат божи ставкаси бекор қилинади.
Вазирлар Маҳкамасига 1 апрелга қадар қонун ҳужжатларига зарурий ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва бунда қуйидагиларни назарда тутиш топиширилган:
- доимий рўйхатда туришда бир кишига тўғри келиши лозим бўлган яшаш майдонининг ижтимоий меъёри бўйича Уй-жой кодексининг қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;
- рўйхатга олиш билан боғлиқ механизмларни рақамлаштириш, шунингдек уларни "Ягона ойина" тамойили асосида амалга оширилишини йўлга қўйиш.
Изоҳлар мавжуд емас