Загрузка
Загрузка
1 апрелдан бошлаб  Ўзбекистонда  оммавий тадбирларни ўтказиш  борасида  айрим чекловлар  ўрнатилмоқда
Жамият

1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ўтказиш борасида айрим чекловлар ўрнатилмоқда

431
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ўтказиш борасида айрим чекловлар ўрнатилмоқда. Мухбиримиз хабар беришича, бу ҳақидаги қарор 23 март куни қабул қилинган эди. 

Чекловлар қуйидагилардан иборат:

  • 1 апрелдан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда ташриф буюрувчилар сони 100 кишидан ошмаслиги керак. Бунда санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш талаб этилади.

Театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:

  • томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш; 

  • томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик; 

  • томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш; 

  • томоша дастурларига ташриф буюрувчиларнинг тана харорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана харорати кўтарилган шахсларни дастурга кўймаслик; 

  • томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно); 

  • томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш; 

  • томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга “Факат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг” ёзувини ёзиш тартиби белгиланди.

  • Томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилади. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...