Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар йирик шаҳарлар, вилоят ва туман марказларида “Shopping Street”лар яратилади ва бу ерда туну-кун савдо-кўнгилочар масканлари фаолият кўрсатади. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Бу президентнинг "Хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида назарда тутилган.
“Жойларда туну-кун асосида фаолият амалга ошириладиган жамоат хавфсизлигига доир мавжуд талабларни соддалаштириш режалаштирилган”, - деди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Саидқаххор Холхўжаев “Ўзбекистон 24 " телеканалига берган интервьюсида.
Бундан ташқари, 2021-2023 йилларда мамлакатда 130 та бозор ва савдо мажмуалари яратилади, шундан 15 таси деҳқон бозорлари, қолганлари эса замонавий савдо мажмуаларидир.
"Бугунги кунда 500 дан ортиқ бозор ва савдо мажмуалари давлатга тегишли. Уларнинг аксарияти фойда келтирмаяпти", - деди Агентликнинг Давлат активларини бошқариш бошқармаси бошлиғи Санжар Тангриев.
Мавжуд вазиятни ўзгартириш учун ҳужжат билан бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий ҳокимият органларининг мажбурий иштирок этиш шарти бекор қилинади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас