Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 10 июндан бошлаб Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар сони икки баравар оширилмоқда. Бу ҳақида коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Тезкор штаб (Россия) маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Жумладан, Москва ва Тошкент ўртасидаги қатновлар сони биртадан иккитага оширилади. Натижада пойтахтлар ўртасида тўртта - "Аэрофлот"дан иккита ва "Uzbekistan airways"дан иккита қатнов йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамизки, Россиянинг "Аэрофлот" авиакомпанияси 2021 йилнинг 5 апрелидан Москва – Тошкент – Москва йўналиши бўйича ҳар якшанба, "Uzbekistan airways" авиакомпанияси эса 7 апрелдан бошлаб ҳар шанба кунлари Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширмоқда.
"Uzbekistan Airways" томонидан амалга ошириладиган мунтазам қатновларнинг бир томонига эконом-класс чиптаси 4 2 00 000 сўмгача, бизнес-класс чиптаси 10 736 222 минг сўмгача сотилмоқда. Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет элликлар ушбу рейсларга чипталарни сотиб олишлари мумкин. Бу йўналишда парвоз қилиш учун Россияга киришдан камида уч кун аввал ПЗР-таҳлил (рус ёки инглиз тилида) топшириш талаб этилади.
Бундан ташқари, Россия авиакомпаниялари Ўзбекистон шаҳарларга чартер рейсларини амалга оширишмоқда. Бироқ, самолётга чиқиш ва Россияга учиш учун асоснома керак бўлади.
Пандемиядан аввал Uzbekistan Airways Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан Россия Федерациясига ҳафтасига 87та рейс, Россия авиакомпаниялари эса мамлакатимиздаги турли шаҳарларга ҳафтасига 97та рейсни бажариб келишган. Биргина самолётлар орқали ҳафтасига 40 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.
Изоҳлар мавжуд емас