Ўзбекистан, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Жорий йилда 100 ёшга тўладиган Қуйлиқ кўпригида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, кўприк қайта кўрилиб, Чирчиқ дарёсининг беш қилометрга тенг бўлаги қайиқларда сайр қилиш масканига айлантирилади.
Мутахассисларнинг баҳолашича, кўприкнинг темир конструкциялари қисман ўз мустаҳкамлигини йўқотган бўлсада, устунлар ҳолати бошқа кўприкларга нисбатан яхшироқ. Бектемир тумани ҳокимлиги қарорига кўра, узунлиги 140 метр ва кенглиги 7 метр бўлган мазкур кўприк замонавий ускуналар ёрдамида реконструкция қилинади. Қўприк конструкцияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Таъмирлаш ишлари ўтган ҳафтада бошланган эди. Шу муносабат билан кўприк устидан ҳаркатланиш вақтинчалик тўхтатилган.
Аслида, нафақат кўприк конструкцияси ва қопламасини янгилаш, балки чироқлар ўрнатиш ва дам олиш ҳудудини яратиш кўзда тутилган. Кўприк ёнида, яъни қирғоқда кўнгилочар ҳудудлар ва ўриндиқлар ташкил этилади. Дарёни кўприк атрофидаги қисми эса қайиқда сайр қилиш ҳудудига айлантирилади.
Шу мақсадда Роҳат кўпригидан Қуйлиқ бозоригача бўлган 5 километрга тенг қисм ажратилади. Ҳозирда бу ерда дарё тубини тозалаш ва текислаш билан шуғулланувчи техника ишламоқда. Ҳокимият вакиллари берган маълумотга қараганда, барча ишларни йил охиригача якунлаш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас