Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 12 жарима баллидан ошган ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди
Жамият

Ўзбекистонда 12 жарима баллидан ошган ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 10 июлига қадар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан қоидабузарлик содир этган 399 269 нафар фуқарога нисбатан "Маъмурий огоҳлантириш" чораси кўрилди, шунингдек, 671 нафар ҳайдовчи жарима баллари лимитидан ошиб кетди.

2026 йил 4 февралдаги қонун билан жорий этилган ушбу амалиёт доирасида ҳайдовчилар ва пиёдалар томонидан энг кўп содир этилаётган қоидабузарликлар аниқланган. Таҳлилларга кўра, транспорт воситасини бошқаришда хавфсизлик камарини тақмаслик, руль бошқарувида мобил телефондан фойдаланиш, ҳаракат вақтида видеороликларни томоша қилиш ҳамда белгиланган тезликни ошириш ҳолатлари етакчилик қилмоқда.

Бундан ташқари, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларига риоя қилмаслик, йўл ҳаракатининг бошқа талабларини бузиш ҳамда пиёдаларнинг белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтиши каби қоидабузарликлар ҳам кузатилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 30 мартдаги 125-сонли қарорига асосан 1 апрелдан бошлаб жорий этилган жарима баллари тизими эса ўз натижасини кўрсата бошлаган. Янги тизим доирасида аллақачон 671 нафар ҳайдовчи 12 балдан ортиқ жарима балини тўплаб улгурган.

Қонунчиликка биноан, ушбу белгиланган меъёрдан ошган ҳайдовчиларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўрилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, биргина май ойида 12 ва ундан ортиқ жарима баллини тўплаган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...