Загрузка
Загрузка
15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилиши: Киберхавфсизлик маркази ва Статистика агентлиги расмий муносабат билдирди
Жамият

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилиши: Киберхавфсизлик маркази ва Статистика агентлиги расмий муносабат билдирди

78
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари "Dark Web"га чиқиб кетгани ҳақидаги хабарлар ортидан давлат идоралари суриштирув бошлади. Шу билан бирга, аҳолини рўйхатга олиш базаси хавфсиз экани таъкидланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда 15 миллион фуқаронинг маълумотлари ўғирлангани, ҳатто аҳолини рўйхатга олиш платформаси (Stat.uz) киберҳужумга учрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу аҳоли ўртасида жиддий хавотир уйғотган.

Ҳолат бўйича Киберхавфсизлик Маркази ўрганишлар олиб борилаётганини тасдиқлади. Масъуллар фуқароларни логин-паролларни мураккаблаштиришга ва шубҳали ҳаволаларга кирмасликка чақирган.

Статистика агентлиги эса аҳолини рўйхатга олиш жараёнида тўпланган маълумотлар алоҳида серверларда шифрланган ҳолда сақланаётганини билдирган. Агентликнинг таъкидлашича, маълумотлар сизиб чиқиши эҳтимоли мавжуд эмас.

Расмий муносабатда рўйхатга олиш давомида ҳеч кимнинг фотосурати олинмагани ва базага юкланмагани алоҳида қайд этилган.

Гарчи Статистика агентлиги "хавотирга ўрин йўқ" деяётган бўлса-да, кибероламда census.stat.uz сайтининг бир муддат ишламай қолгани ҳакерлик ҳужуми бўлгани эҳтимолини оширмоқда. Мутахассислар буни шунчаки техник носозлик ёки маълумотларни ҳимоя қилиш мақсадида тизимни вақтинча ўчириб қўйиш бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этишмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...