Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 19 ёшли қиз Телеграм фойдаланувчилари касал қизни даволаш учун ўтказган пулларини ўзлаштирган. Бунинг учун у бировнинг боласи ҳақидаги маълумотлардан фойдаланган ва ўзини унинг онаси қилиб кўрсатган. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Telegram мессенжерида оғир касалликка чалинган уч ёшли қизга пул йиғиш учун "Эзозага ёрдам бер" номли гуруҳи ташкил этилган. Гуруҳ эгаси ўзини боланинг онаси қилиб кўрсатган. У пул йиғиш учун мессенжерда 8 хил профилдан фойдаланган ва уларнинг ярми АҚШ рақамларига қайд этилган.
13-август куни Эзозанинг отаси, Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Э. Гулметов ички ишлар идорасига фирибгарлик ҳақида хабар берган. Унинг сўзларига кўра, нотаниш аёл Эзозанинг онаси сифатида қизни даволаш учун пул йиғмоқда.
Маълум бўлишича, Telegramдаги "Эзозага ёрдам бер" гуруҳи эгаси касал қиз ва унинг яқин қариндошларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Тошкент вилояти ИИБ матбуот-хизмати берган хабарга кўра, Эзозанинг отаси терговда ихтиёрий равишда иштирок этган. У кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилиб, пул билан ёрдам бермоқчи эканлигини айтган. Қиз даволаш учун 25 миллион сўм кераклигини билдирган ва Э. Гулметов унга 10 миллион ва 1400 доллар беришга ваъда қилган.
Қиз Самарқанд вилоятида эканлиги, лекин у Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ишлайдиган дўстини пул учун юбориши мумкинлигини айтган.
Ички ишлар вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 39 ёшли Шавкат Б. исмли ҳайдовчи олинган пул билан ушланган. Маълум бўлишича, у Самарқанд-Тошкент йўналишида хусусий йўловчи ташиш билан шуғулланган ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.
Эркак номаълум аёл унга қўнғироқ қилганини тан олган. Ундан ўзини ички ишлар идораси ходими сифатида таништириш, 10 миллион сўм ва 1400 долларни Тошкентдан олиб келиш сўралган. Эвазига аёл унга 200 минг сўм таклиф қилган.
Шавкатдан фирибгарни қўлга олишга ёрдам бериш сўралган ва 14-август куни қиз пулни олаётганда ушланган. Маълум бўлишича, Эзозанинг онаси деб 19 ёшли М.М. ўзини таништириб келган.
Ушбу ҳолат бўйича қизга нисбатан 168-модданинг 2-қисми "а" банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас