Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Келгуси йилда учинчи “Бир камар, бир йўл, бир туризм” халқаро анжумани Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, мазкур тадбир илк бор Марказий Осиёда ўтказилади.
Бу анжуманнинг 2020 йилда Самарқандда ўтказилиши Хитойнинг Гуйлин шаҳрида якунланган иккинчи халқаро анжуман давомида маълум қилинди.
“Бир камар, бир йўл, бир туризм” халқаро анжуманида 200дан ортиқ турли таълим ва давлат муассасалари, 64 та давлатдан туризм соҳасидаги йирик компаниялар иштирок этишди. Унда туризм соҳаси ва таълим муассасалари ҳамда хусусий компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш масалалари кўриб чиқилди”, -деб маълумот беришди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари.
Айтиб ўтиш жоизки, Самарқанддаги анжуман “Ипак йўли” Халқаро туризм университети негизида бўлиб ўтади. Анжуман олимлар ва туроператорларни ўзида бирлаштирадиган ўзига хос интерфаол майдонча бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас