2020 йилнинг июнь ойидан  бошлаб Ўзбекистондаги хусусий боғчаларга  болаларни 1 ёшдан қабул қилишга рухсат этилади
Жамият

2020 йилнинг июнь ойидан бошлаб Ўзбекистондаги хусусий боғчаларга болаларни 1 ёшдан қабул қилишга рухсат этилади

483

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, 2020 йилнинг июнь ойидан бошлаб Ўзбекистондаги хусусий боғчаларга болаларни 1 ёшдан қабул қилишга рухсат этилади. Мазкур чора 16 декабрь куни Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунда белгилаб қўйилган.

Мактабгача таълим вазирлиги матбуот-хизмати раҳбари Дилафруз Икромованинг айтишича, бу меъёр фақатгина хусусий болалар боғчаларига тегишлидир.

“Бугунги кунда уларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш рухсат қилинган, қонун кучга кириши биланоқ, яъни 2020 йилнинг 16 июнь кунидан бошлаб уларга болаларни 1 ёшдан олишга рухсат этилади” – деди у.

Амалдаги қонунчиликка асосан, давлат боғчаларига болаларни уч ёшдан қабул қилишга рухсат берилган.

Янги қонунга мувофиқ, болаларни қабул ёши қуйидагича таснифланади:

- эрта ривожлантириш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача);

- кичик гуруҳ (уч ёшдан тўрт ёшгача);

- ўрта гуруҳ (тўрт ёшдан беш ёшгача);

- катта гуруҳ (беш ёшдан олти ёшгача)

- мактабга тайёрлов гуруҳи (олти ёшдан етти ёшгача).

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...