Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Адлия вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, 2022 йилнинг 1 мартидан бошлаб ID-картаси бўлган ҳайдовчилар инспекторга ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этмасликлари мумкин бўлади.
Бу 15 октябрь куни тасдиқланган “Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида кўрсатилган.
Ҳужжатга кўра, 2022 йилнинг 1 март кунидан бошлаб, ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.
Бунда, ID-картага эга ҳайдовчидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:
-
янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
-
транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
-
транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.
Бундан ташқари, қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:
-
Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
-
чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
-
судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
-
автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
-
жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.
Изоҳлар мавжуд емас