Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Адлия вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистондаги барча давлат идораларида иш юритиш лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.
Бу лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ босқичма-босқич ўтишни таъминлаш учун ҳукумат қарори билан тасдиқлаган "йўл харитаси"да назарда тутилган.
"2023 йилнинг 1 январидан бошлаб барча ташкилотларда идора ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва нашр этиш амалиёти жорий қилинади", - дейилмоқда вазирлик хабарида.
Бундан ташқари, марказий ва маҳаллий босма ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари, нашриётлар, босмахоналар фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.
Шунингдек, ҳужжатда қуйиданилар белгиланган:
-
лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ босқичма-босқич ўтишни таъминлашга қаратилган норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
-
отин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида "Ўзбек тилининг имло қоидалари" ни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;
-
давлат тили қоидаларига мувофиқлиги текширилгандан ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрлашдан сўнг тақдим этилган лойиҳаларни муҳокама қилиш учун ҳуқуқий-меърий ҳужжатлар Порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш;
-
расмий веб-сайтларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказиш.
Бундан ташқари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида қуйидаги ҳужжатларнинг юритилиши таъминланади:
-
шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, ID – карталар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий давлатлар фуқаролари учун яшаш гувоҳномалари
-
турли бланклар;
-
жойлар, кўчалар, атамалар, ташкилотлар номлари, кўча ёзувлари, оммавий ахборот воситалари, реклама ва эълонлар.
Изоҳлар мавжуд емас