Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов жароҳати сабабли Жаҳон чемпионати-2026 учрашувларида иштирок эта олмайди.
Маълум қилинишича, миллий жамоамиз мундиалдаги илк баҳсини 18 июнь куни Колумбия миллий терма жамоасига қарши ўтказади. Терма жамоа бугунги кунга қадар Атланта шаҳрида расмий машғулотлар ўтказиб, кейинги тайёргарлик жараёнлари учун Мехикога йўл олади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, Жалолиддин Машарипов узоқ вақт давомида ўйин амалиётидан четда қолган ва тўлиқ машғулот жараёнларида иштирок эта олмаган. Уни тезроқ сафга қайтариш мақсадида тиббий штаб томонидан махсус тикланиш дастури ишлаб чиқилган ва футболчи индивидуал режа асосида тайёргарлик кўрган.
Футболчининг соғлиғи бўйича ўтказилган чуқур тиббий текширувлар натижалари ФИФА тиббий қўмитасига тақдим этилган. Қўмита ҳолатни ўрганиб чиқиб, Машариповнинг Жаҳон чемпионати ўйинларида қатнашишига рухсат бермаслик ҳақида қарор қабул қилган.
Шу муносабат билан миллий жамоанинг якуний қайдномасига Русланбек Жиянов шошилинч тарзда киритилган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Жалолиддин Машариповга тезроқ соғайиб, яна майдонларга қайтишини тилаган.

Изоҳлар мавжуд емас