Загрузка
Загрузка
Тошкентда товламачилик ва зўравонлик билан шуғулланган мактаб ўқувчилари қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкентда товламачилик ва зўравонлик билан шуғулланган мактаб ўқувчилари қўлга олинди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноятчиликка қарши кураш доирасида ўтказилган тезкор тадбир натижасида товламачилик ва қўрқитиш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаментига мурожаат қилган фуқаро ўзининг тўрт нафар шахсдан иборат гуруҳ томонидан доимий тазйиққа учраётганини маълум қилган. 

Унинг айтишича,  мазкур шахслар унга нисбатан зўравонлик ишлатиб, гиёҳвандлик воситаларини тарқатишда айблаган ва мажбуран видеоёзувга туширган. Шунингдек, улар фуқарони "закладчи" сифатида кўрсатувчи видеоларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш, уни шарманда қилиш ҳамда ўлдириш билан таҳдид қилиб, 500 доллар талаб қилиб келган. 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси қўлга олинган. Улардан икки нафари 20 ёшли фуқаро бўлса, яна икки нафари 17 ва 16 ёшли мактаб ўқувчилари экани маълум бўлган. 

Гумонланувчилар Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги автотураргоҳлардан бирида жабрланувчидан 300 доллар ва 2 миллион 400 минг сўм пул маблағини олаётган вақтида ушланган. 

Тадбир давомида улардан 300 доллар, 2 миллион 400 минг сўм нақд пул, олтита мобил телефон, бир дона пичоқ ва бир дона ўткир тигли буюм ашёвий далил сифатида олинган. 

Ҳолат юзасидан гуруҳ етакчисига нисбатан Жиноят кодексининг товламачилик, вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш ҳамда ўлдириш билан қўрқитишга оид моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. 

Қолган уч нафар иштирокчига нисбатан эса товламачилик айби билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...