Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди, ҳайдовчилардан бири 16 ёшли ўсмир бўлган
Ҳодисалар

Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди, ҳайдовчилардан бири 16 ёшли ўсмир бўлган

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 16 июнь куни соат 03:10 атрофида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида содир бўлган. 

24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti автомобили чорраҳада чап томонга бурилишни амалга ошираётган вақтда қарши йўналиш бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланаётган BYD автомобили билан тўқнашган. 

Маълум бўлишича, BYD автомобилини ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган 16 ёшли ўсмир бошқариб келган. Қаттиқ зарба таъсирида автомобиллардан бири жамоат транспорти бекатига бориб урилган. 

Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ҳамда унинг 27 ва 22 ёшли икки нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов органлари авариянинг барча ҳолатларини, жумладан, қарши ҳаракатланиш йўлагига чиқиш сабаблари ва вояга етмаган шахснинг транспорт воситасини бошқаргани билан боғлиқ ҳолатларни ўрганмоқда. 

Сўнгги вақтларда вояга етмаганлар томонидан автомобил бошқарилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпайиб бораётгани жамоатчиликда жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу каби ҳолатлар оғир оқибатларга олиб келаётгани эса ота-оналар ва масъулларни янада огоҳ бўлишга чақирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...