Загрузка
Загрузка
Мирзиёев Озарбайжон Бош вазири Али Асадовни қабул қилди
Сиёсат

Мирзиёев Озарбайжон Бош вазири Али Асадовни қабул қилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Али Асадовни қабул қилди. Учрашувда Озарбайжоннинг компаниялари ҳамда Озарбайжон Халқаро банки раҳбарлари ҳам иштирок этди. 

Суҳбат аввалида Али Асадов давлатимиз раҳбарига Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган. Президент Шавкат Мирзиёев ўз навбатида Озарбайжон халқини яқинда нишонланган Миллий нажот куни муносабати билан табриклаган. 

Музокараларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. 

Томонлар барча даражалардаги фаол мулоқотларни юқори баҳолади. Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошган. Қурилиш, энергетика, тоғ-кон саноати, геология, логистика, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. 

Учрашувда бўлажак олий даражадаги саммитнинг иқтисодий кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланган. Шунингдек, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда Ҳудудлар форумини юқори савияда ва амалий натижалар билан ўтказиш зарурлиги қайд этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...