Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 16–18 июнь кунлари пойтахтда бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши муносабати билан Наманган вилояти томонидан Тошкент шаҳрига кириб келувчи юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ҳаракатни тартибга солувчи ходимларнинг ишоралари, йўл белгилари ҳамда йўл чизиқлари талабларига қатъий амал қилиш сўралмоқда.
Масъул идоралар томонидан ҳаракатни ташкил этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Шу билан бирга, юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўралган.
Ортиқча вақт йўқотиш ва тирбандликларга дуч келмаслик мақсадида юк автомобиллари ҳайдовчиларига зарурат бўлмаган тақдирда, халқаро форум якунлангунга қадар Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия этилган.

Изоҳлар мавжуд емас