Загрузка
Загрузка
2026 йил июли Ўзбекистонда кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди
Жамият

2026 йил июли Ўзбекистонда кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил июль ойи Ўзбекистонда иқлим меъёридан анча иссиқ кечди. "Ўзгидромет" маълумотларига кўра, мамлакатнинг қатор ҳудудларида мутлақ ҳарорат рекордлари янгиланган, чўл ҳудудларида эса ҳаво ҳарорати қарийб 50 даражага етган. 

Қайд этилишича, ойлик ўртача ҳарорат республика ҳудудларининг аксариятида иқлим меъёридан 1,3–2,3 даражага, шимолий ва чўл ҳудудларида эса айрим жойларда 2,5–2,8 даражага юқори бўлган. Июль ойининг боши нисбатан салқин ўтган бўлса-да, иккинчи ўн кунликдан бошлаб жазирама кучайган. 

Энг юқори ҳарорат 18–19 июль кунлари кузатилган. Республика бўйлаб ҳаво 43–45 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 46–50 даражагача исиган. Қизилқумдаги Учқудуқ метеостанциясида 49,7 даража қайд этилган. Бухорода 46,9 даража, Навоий ва Арнасойда эса 46,5 даража кузатилган. 

Тошкент шаҳрида 19 июль куни ҳаво ҳарорати 44,3 даражага етди. Бу пойтахт учун 1997 йил 18 июлда қайд этилган мутлақ рекорддан атиги 0,3 даражага паст бўлган. Шунингдек, жазирама кунлари тунги ҳарорат ҳам юқори бўлиб, ҳаво 25–28 даражадан, жануб ва чўл ҳудудларида эса 30–33 даражадан пастга тушмаган. 

"Ўзгидромет" маълум қилишича, июль ойида 40 даражадан юқори ҳарорат кузатилган кунлар сони ҳам кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан анча юқори бўлган. Марказий ва шарқий ҳудудларда бундай кунлар 3–8 тани, жануб ва Қизилқумда эса 19–23 тани ташкил этган. 

Ой давомида ёғингарчиликлар ҳудудлар бўйича нотенг тақсимланган. Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида асосан қуруқ об-ҳаво сақланган. Айрим ҳудудларда эса қисқа муддатли кучли ёмғирлар ёғиб, дўл ва соатига 15–20 метргача, Нукус ҳамда Устюртда эса 22–25 метргача кучайган шамоллар кузатилган. 

Мутахассислар таъкидлашича, 2026 йил июль ойида экстремал иссиқликнинг нафақат юқори ҳарорат, балки унинг узоқ давом этгани ҳам ойни кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ойлардан бирига айлантирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...