Загрузка
Загрузка
Академик лицей ўқувчиларининг ҳар тўртинчисига ОТМга кириш учун қўшимча тайёргарлик зарур
Жамият

Академик лицей ўқувчиларининг ҳар тўртинчисига ОТМга кириш учун қўшимча тайёргарлик зарур

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан 14 та ҳудуддаги 73 та академик лицейда кенг кўламли умуммиллий сўровнома ўтказилди. Мазкур тадқиқотда 24 мингдан ортиқ ўқувчи ҳамда 2,5 мингга яқин педагог ходим иштирок этиб, таълим муассасаларидаги мавжуд шароит ва жараёнларга баҳо берди. 

Сўровнома натижаларига кўра, 24 та асосий кўрсаткичнинг аксарияти бўйича ижобий баҳолар 75–90 фоиз оралиғида қайд этилган. 

Шу билан бирга, энг юқори ва энг паст натижа кўрсатган академик лицейлар ўртасидаги фарқ 45,3 баллни ташкил этган. 

Таълим сифати ҳамда ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича Қарши давлат техника университетининг 2-сон академик лицейи (96,4 балл), Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети академик лицейи (93,2 балл) ҳамда International Finance академик лицейи (92,1 балл) энг юқори кўрсаткичларни эгаллаган. 

Шунингдек, тадқиқот жараёнида тизимдаги бир қатор жиддий муаммолар ҳам юзага чиқди. Хусусан, респондент ўқувчиларнинг 41,2 фоизи спорт инфратузилмасини, 41,4 фоизи эса синфхона ва маиший шароитларни салбий баҳолаган. 

Бундан ташқари, амалий ва лаборатория машғулотлари барча академик лицейларда ҳам етарли ва талаб даражасида ташкил этилмаганлиги аниқланган. 

Олий таълимга кириш бўйича ўтказилган сўровда ўқувчиларнинг 95,5 фоизи талаба бўлишига ишонишини билдирган бўлса-да, уларнинг ҳар тўртинчиси (25,4 фоизи) бунинг учун қўшимча тайёргарлик ёки репетитор хизмати зарурлигини таъкидлаган. Бу ҳолат ўқувчиларнинг бир қисмида олий таълимга кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш, айрим фанлар бўйича билимларини чуқурлаштириш ва ўзлаштиришдаги бўшлиқларни тўлдириш эҳтиёжи борлигини кўрсатади. 

Педагоглар ўртасидаги сўровномада эса ўқитувчиларнинг 25 фоизи иш юкламаси жуда юқорилигидан шикоят қилган, 43,9 фоизи эса халқаро малака ошириш ва хорижий стажировкалар билан қамраб олинмаганини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нодавлат ОТМларда бир ўқитувчига давлат университетларига қараганда 3 баробар кўп талаба тўғри келиши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...