Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 2041 йилда Тошкент вилоятининг пойтахтга қўшиладиган ҳудудлари маълум қилинди. Янги ҳудудларнинг қўшилишидан сўнг Тошкент шаҳри майдони 41.5 минг гектарни ташкил қилади. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Президентнинг “Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси пойтахт ҳокимлиги томонидан тайёрланиб, 28 апрель куни муҳокамага қўйилган. Ҳужжатга изоҳларни 13 майгача жойлаштириш мумкин.
Қарорда режалаштирилишича, шаҳар таркибига Хонобод посёлкаси, Ўзгариш посёлкаси, Юнусободнинг шимолий қисми (Зангиота тумани), Салар посёлкасининг Олмос қисми (Қибрай тумани), Сергелига туташ бўлган Зангиота, Янгийўл, Юқоричирчиқ туманлари, Бектемир туманининг жанубий қисми - Қуйичирчиқ туманини киритиш белгиланган.
Айни пайтда шаҳар майдони 33,068 минг гектарни ташкил этса, 2041 йилга келиб ҳудуд 41,5 минг гектарга етади.
Пойтахтга қўшиладиган ерларда биринчи навбатда қурилиш ишлари олиб борилади. Ҳисоб-китоб муддатида 8,4 минг гектар ер участкаларини ажратиш мўлжалланган.
Изоҳлар мавжуд емас