Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, шунингдек Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашларига депутатлар сайловлар бўлиб ўтади. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Сайловларда бешта сиёсий партия: “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеп) ва Экологик партия иштирок этмоқда.
2019 йилги сайловлар янги Сайлов Кодексига мувофиқ ўтказилади. Унга асосан, сиёсий партиялар илгаридагидек 135та эмас, барча 150та сайлов округлари бўйича номзодлар кўрсатиши мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг фикрича, Экологик ҳаракат учун квоталарнинг бекор қилиниши партиялараро рақобатнинг кучайишига олиб келади.
Тахминларга кўра, 20 миллион сайловчининг овоз бериши кутилмоқда. Шу жумладан 2 миллион ёшлар илк бор овоз беришади.
Изоҳлар мавжуд емас