Загрузка
Загрузка
Шахмат олимпиадасининг марказий баҳсида Ўзбекистон жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этиб, ягона пешқадамга айланди
Спорт

Шахмат олимпиадасининг марказий баҳсида Ўзбекистон жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этиб, ягона пешқадамга айланди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 6-турида Ўзбекистон-1 эркаклар терма жамоаси мусобақанинг бош фаворитларидан бири бўлган Ҳиндистон термасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу муҳим ғалабадан сўнг ҳамюртларимиз 12 очко тўплаб, турнир жадвалидаги якка пешқадамлик позициясини мустаҳкамлаб олди.

Мусобақанинг энг шиддатли марказий қарама-қаршилигида дастлабки учта тахтадаги баҳслар дуранг билан якунланган. Хусусан, Нодирбек Абдусатторов Рамешбабу Праггнанандҳа билан, Жавоҳир Синдаров Аржун Эригайиси билан, Шамсиддин Воҳидов эса амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу билан очколарни бўлишиб олган. 

Баҳс тақдирини тўртинчи тахтада ҳаракат қилган Нодирбек Ёқуббоев ҳал этган — у ҳиндистонлик Ниҳал Саринга қарши кечган ўйиннинг 38-юришида ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олиб, рақибини таслим бўлишга мажбур этган.

Бундан ташқари, 6-турда Ўзбекистоннинг асосий таъқибчилари бўлган Хитой ва Германия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда чин юрти вакиллари 3:1 ҳисобида зафар кучган. Кейинги 7-турда Ўзбекистон-1 терма жамоаси айнан турнир жадвалида яқин таъқибчи бўлиб турган Хитой терма жамоасига қарши дона суради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...