Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни таваллуд куни ва Мустақиллик байрами билан табриклади
Спорт

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни таваллуд куни ва Мустақиллик байрами билан табриклади

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни ҳамда яқинлашиб келаётган миллий байрам — Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлиқ ва давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги достлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган. Айниқса, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда энергетика ва транспорт соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунга кўра, "Шавот – Тошҳовуз" қўшма савдо зонасининг самарали фаолиятини таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланган.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон етакчиларининг бўлажак Маслаҳат учрашуви ҳамда Туркманистонда ўтказиладиган МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш каби минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашганлар. Мулоқот давомида туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга ҳам самимий салом ва эзгу тилаклар билдирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...