Загрузка
Загрузка
24 июнь куни Тошкентда 18 кишида коронавирус аниқланган: улар орасида ҳокимликнинг ободонлаштириш Бошқармаси ва “Зангиота” божхона пости ходимлари бор
Жамият

24 июнь куни Тошкентда 18 кишида коронавирус аниқланган: улар орасида ҳокимликнинг ободонлаштириш Бошқармаси ва “Зангиота” божхона пости ходимлари бор

1190
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 24 июнь куни Тошкентда аҳоли орасидан 18 киши коронавирусни юқтирган. Улар орасида ҳокимликнинг ободонлаштириш Бошқармаси ва “Зангиота” божхона пости ходимлари, шунингдек, пенсионер ва ҳомиладор аёл бор. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

24 июнь куни республикада жами 239 киши касалланиб, шундан 31 нафари аҳоли ўртасида аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча Тошкентда касалхонага жойлаштирилган 18 нафар фуқаро ҳақида маълумот берди.

Касалланганлар орасида - касалхонага ётиш учун таҳлил топширган ҳокимликнинг ободонлаштириш Бошқармаси ходими ва Учтепа туманида яшовчи фуқаро бўлган. Мирзо Улуғбек туманида яна бир бемор “Экобозор”га ташриф буюрганидан кейин келиб чиққан иситмаси туфайли таҳлил топширган.

Шунингдек, Олмазор туманидан икки нафар фуқаро ва Тошкент вилоятининг “Зангиота” божхона пости ҳодими ҳам касалланган. Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшовчи бир киши вирусни юқтирган. У қизи билан бирга иситма туфайли таҳлил топширган. Аниқланишича, иккаласи ҳам юқтирган.

Коронавирус Comfort Leather компанияси ходими ва унинг беш нафар қариндоши, шунингдек, "Ўзагротехсаноатолдинг" ходимида топилган. У юқори харорати туфайли “тез ёрдам”га мурожаат қилган.

Сергели туманида пенсионер ва унинг рафиқаси, Олмазорда - касалхонага ётиш учун таҳлил топширган ҳомиладор уй бекасида касаллик топилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ўтказилаётганлигини маълум қилиб, аҳолидан карантин қоидаларига риоя қилишни сўрамоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...