24 мартдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди. Тафсилотлар
Жамият

24 мартдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди. Тафсилотлар

1917

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди.

Унга мувофиқ:

– Коронавирус инфекцияси ташувчилари асосан Тошкентда аниқланилаётганлиги сабабли, инфекциянинг мамлакатнинг бошқа ҳудудларида тарқалишининг олдини олиш учун Тошкентга барча транспорт воситалари (автобус, микроавтобус, автомобиль, самолёт ва темир йўл) орқали кириш тўхтатиб қўйилган.

- Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек давлат органлари ва муассасалари ходимлари (нодавлат ташкилотларда иш берувчи томонидан берилган тегишли рухсатнома асосида) ва Тошкент вилоятида ишлаётганлар, шунингдек Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган, аммо пойтахтда ишлайдиган шахсларга Тошкент шаҳри чегарасини ўтишга рухсат этилади.

- Тошкентга кираётган ва ундан чиқаётган кишилаода коронавирус инфекцияси белгиларини аниқлаш учун мажбурий тиббий назорат ўрнатилади.

- Биринчи босқичда Тошкентда жойлашган барча асосий деҳқон бозорлари ва савдо марказлари (супермаркетлар, гипермаркетлар), сўнгра босқичма-босқич Нукус, вилоят ва туман марказларида жойлашганларнинг кириш жойлари тепловизор ва антисептиклар билан таъминланиб, мазкур объектларга кириш жойларини назорат қилувчи тегишли ходимлар ихтиёрида бўлади;

- Хорижий мамлакатлардан республикага олиб келинадиган, шунингдек Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлардан олиб чиқиладиган барча транспорт воситалари, товарлар ва юкларни мажбурий зарарсизлантирилиш кўзда тутилган.

- Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларини давлат органлари ва ташкилотларида қабул қилиш, шунингдек уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкон қадар онлайн тарзда амалга оширилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+