Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жорий йилнинг 25 ноябридан бошлаб Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисасини инспектор иштирокисиз расмийлаштириш мумкин бўлади. Энг муҳими – авария иштирокчиларининг розилиги керак бўлади. Агарда улардан бири ўзини айбдор деб билса ва зарарни қопламоқчи бўлса, “европротокол” бўйича иш тутилиши мумкин. Акс ҳолда, инспекторнинг ёрдамидан фойдаланиш талаб қилинади. Бу ҳақда Адлия вазирлигига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Ҳукумат қарори билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Қонунчиликка кўра, йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ҳайдовчилар ИИБ ходимлари иштирокисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиш орқали суғурта товонини олиш тартиби жорий этилган.
Бу қандай амал қилади?
Ҳайдовчилар суғурта полисини сотиб олишда бериладиган махсус бланкани тўлдиришади. Шунингдек, хабарнома бланкаси намунаси суғурта ташкилотларининг веб-сайтларида жойлаштирилади ва уни юклаб олиш имкони яратилади.
Тўлдириб бўлганидан сўнг, йўл-транспорт ҳодисасининг иккала иштирокчиси бланкани ўзларининг суғурта ташкилотига олиб боришади. Суғуртачилар ўзаро боғланиб, зарур ҳолларда товон тўлаш масаласини келишиб олишади.
Хабарнома икки нусхада қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлганида тузилади:
-
жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
-
иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлмаганида;
-
ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
-
ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
-
иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
-
ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
-
ҳайдовчилар маст бўлмаса;
-
транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас