Жамият

25 январдан бошлаб Ўзбекистонда янги Tracker сотуви бошланди. Нархлар таҳлили

577

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзавтосаноат” маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, 25 январдан бошлаб Ўзбекистонда янги Chevrolet Tracker сотуви бошланди.

Автомобиль амалдаги моделнинг ўрнини босиб, иккита комплектацияда тақдим этилади (нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган)

  • базавий комплектация: 145 130 000 сўмдан бошлаб;

  • комплектация LT: 193 043 478 сўм.

Янгиланган Tracker   панорамали люк, светодиодли олд чироқлар, шунингдек аудиотизимнинг 8 дюймли сенсорли экрани билан жиҳозланган. Шунингдек, орқа камера ва катта сиғимли юкхона мавжуд.

Янги модель характеристикалари:

  • замонавий уч цилиндрли ECOTEC двигатели;

  • 100 км\5 литрга тенг ёқилги тежаш тизими;

  • қуввати - 123 л/с;

  • 6 поғонали автоматик трансмиссия;

  • двигателни калитсиз ёқиш ва салонга кириш;

  • ёқилғи тежаш тизимини яхшилашга мўлжалланган “Стоп-старт” интеллектуал тизими;

  • модернизация қилинган ва катта сиғимли юкхона қисми.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+