Загрузка
Загрузка
27 даража илиқ.  “Ўзгидромет”  яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво бўйича  маълумот берди
Жамият

27 даража илиқ. “Ўзгидромет” яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берди

1612
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзгидромет” яқин кунларнинг   об-ҳавоси бўйича маълумот бермоқда.

“Ўтаётан апрель ойи об-ҳаво аномалияларига бой бўлди: Ўзбекистон учун ноодатий апрель қори, ҳароратнинг совиб кетиши ва кучли ёғинлар кузатилди. Табиатнинг ўзи ҳам бундай кескин ўзгаришлардан чарчаб, ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонга ниҳоят баҳорий қуёшли ва илиқ кунлар келди”, - дейишмоқда синоптиклар.

Дам олиш кунлари ва кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида об-ҳаво худди шундай сақланиб қолади.

Ҳарорат бугун 20-22 даража атрофида бўлади, якшанба кунига эса иқлимий нормага яқинлашиб, 23-25 даражагача кўтарилади. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат яна кўтарилиб, 26-27 даражагача етади.

Эслатиб ўтамизки, энг иссиқ йилларда апрель ойининг охирги ўн кунлигида ҳарорат 32-34 даражагача, мамлакатимиз жанубида эса 35-37 даражагача етган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...