Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда 27 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотлари хакерлар гуруҳи томонидан қўлга киритилгани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Ушбу ҳолат жамоатчилик ўртасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Вазирнинг таъкидлашича, сунъий интеллектни ривожлантириш билан бир қаторда ундан ҳимояланишга ҳам тегишли сармоя киритиш зарур.
Маълумотлар сиздирилгани ҳақида шов-шув кўтарган гуруҳнинг асосий мақсади диққатни ушбу муаммога қаратиш бўлгани, бироқ хавф бартараф этилмагани ва тезкор чоралар кўрилмаса, кейинчалик бундай ҳолатлар такрорланиши мумкинлиги айтиб ўтилган.
Шунингдек, Gemini тайёрлаган график аниқланаётган заифликлар сони аввалгига қараганда бир неча бараварга ортганини кўрсатаётгани, шу сабабли барча ташкилотлар тизимдаги камчиликларни вақтида тузатиши, киберхавфсизликка қўшимча молиялаштириш ажратиши, ДХХ Киберхавфсизлик маркази ҳамда UzCERT тавсияларига амал қилган ҳолда соҳада малакали мутахассислар тайёрлаши шартлиги билдирилган.
Олдинроқ SAFE Service компанияси ҳам SafeRoad иловаси фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари сизиб чиққани ҳақидаги хабарларни рад этганди.

Изоҳлар мавжуд емас