Загрузка
Загрузка
Актриса Нилуфар Ҳамидова ўзи нима "хоҳлайди?" Маданият вазирлиги унинг болалар олдидаги шаҳвоний ҳаракатидан кейин ҳам жим турадими?
Ҳодисалар

Актриса Нилуфар Ҳамидова ўзи нима "хоҳлайди?" Маданият вазирлиги унинг болалар олдидаги шаҳвоний ҳаракатидан кейин ҳам жим турадими?

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ижтимоий тармоқларда блогер ва актриса Нилуфар Ҳамидованинг видеолари юзасидан ваколатли давлат органларига мурожаат тарқалди. Унда блогернинг жамоат жойларидаги хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш сўралган. Мурожаат муаллифлари видеолардаги айрим ҳаракатлар вояга етмаган болалар кўз ўнгида содир этилганига ҳам эътибор қаратган.

Тарқалган мурожаатда келтирилишича, видеоларнинг бирида Нилуфар Ҳамидова жамоат транспорти бекатида "Яна хоҳлайман" иборасини айтиб, шаҳвоний мазмунда талқин қилиниши мумкин бўлган овоз ва ҳаракатларни намойиш этган. Мурожаат муаллифлари кадрларда унинг ёнида вояга етмаган қизалоқ ҳам бўлганини таъкидлаган.

Улар мазкур ҳолатга Ўзбекистон Республикасининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги нуқтаи назаридан баҳо беришни сўраган. Хусусан, мурожаатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси ҳамда "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 16-моддаси тилга олинган.

Бу Нилуфар Ҳамидова билан боғлиқ биринчи шундай муҳокама эмас. Batafsil.uz аввал ҳам блогер иштирокидаги видеолар ва улар атрофидаги эътирозлар ҳақида ёзган. Ўшанда ҳам ҳолат юзасидан унинг шериги узр сўраб чиққанди.

Шунга қарамай, блогер иштирокидаги янги видеоларнинг тарқалиши жамоатчиликда аввалги воқеадан қандай хулоса чиқарилгани ва бундай контентга нисбатан қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида саволларни келтириб чиқармоқда.

Ҳолат юзасидан Маданият вазирлиги ҳозиргача расмий муносабат билдирмаган. Бу эса вазирликнинг блогерлар фаолияти, жамоат ахлоқи ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган контентга доир ёндашуви ҳақида саволларни юзага келтирмоқда. Шу боисдан Batafsil.uz мухбири Маданият вазирлигига расмий сўров юборди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...