Загрузка
Загрузка
3,6 мингдан ортиқ ҳуқуқ-тартибот  ва Миллий гвардия ходимлари олий таълим муассасаларига бўлиб ўтадиган тест синовларида тартибни таъминлаш билан шуғулланади
Жамият

3,6 мингдан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ва Миллий гвардия ходимлари олий таълим муассасаларига бўлиб ўтадиган тест синовларида тартибни таъминлаш билан шуғулланади

1712
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 3,6 мингдан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ва Миллий гвардия ходимлари олий таълим муассасаларига бўлиб ўтадиган тест синовларида тартибни таъминлаш билан шуғулланади. Бу ҳақда ИИББ маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Таъкидлаш керакки, ОТМларга кириш имтиҳонлари 5 август куни бошланади ва 12 кун давомида икки сменада – 7 -00 ва 19.00да, ҳар бири уч соат давомида ўтказилади. Тест синовлари мамлакат бўйлаб 35 та объектда бўлиб ўтади, уларда 947 мингдан ортиқ абитуриент иштирок этади.

"Жамоат тартибини таъминлаш учун 1988 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари, 1 675 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва 295 нафар ўт ўчирувчилар тест синовларига жалб қилинади. 60та хизмат итлари ҳам олинган. Барча объектларда абитуриентларни қабул қилиш учун 85 та назорат пунктлари ташкил этилади, махсус рамкалар ва металл детекторлар ўрнатилади",- дея таъкидламоқда ИИББ.

Умумий назорат учун тест синовлари ўтказиладиган объектларга 1 461 та, шу жумладан шахсни аниқловчи 75 та камера ўрнатилади.

Имтиҳон жойларига олиб борувчи 45 та кўчалар ва йўллар ҳам тўсилади. Бунинг учун 235 бетон тўсиқ, 98 юк машинаси, 450 дан зиёд темир панжара ишлатилади.

Туташ йўллар 248 йўл ЙПХ инспекторлари ва 168 автопатруль нарядлари томонидан назорат қилинади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...