Загрузка
Загрузка
3 ноябрь куни Тошкентнинг тўққизта туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди
Жамият

3 ноябрь куни Тошкентнинг тўққизта туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 3 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг тўққизта туманида электр тармоқларида режали профилактика ва техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилади. Шу сабабли айрим маҳаллаларда соат 10:00 дан 16:00 гача, Юнусобод туманида эса 13:00 гача электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин. 

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали маълумотига кўра, ишлар Бектемир, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Чилонзор, Олмазор, Юнусобод, Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида амалга оширилади. 

Хусусан, қуйидаги маҳаллаларнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча чекланади: 

  • Бектемир тумани: "Нурли йўл" маҳалласи — 10:00 дан 16:00 гача; 

  • Мирзо Улуғбек тумани: "Қорасув" маҳалласи — 10:00 дан 16:00 гача; 

  • Учтепа тумани: "Чаманзор" маҳалласи — 10:00 дан 16:00 гача; 

  • Чилонзор тумани: "Бешқўрғон" маҳалласи — 10:00 дан 16:00 гача; 

  • Олмазор тумани: "Ниҳол" маҳалласи — 10:00 дан 16:00 гача; 

  • Юнусобод тумани: "Туркқўрғон", "Ифтихор", "Уста Ширин" ва "Янги ариқ" маҳаллалари — 10:00 дан 13:00 гача; 

  • Яккасарой тумани: "Ракат* маҳалласи — 10:00 дан 16:00 гача; 

  • Шайхонтоҳур тумани: "Оқлон" маҳалласи — 10:00 дан 16:00 гача; 

  • Яшнобод тумани: "Чинор" маҳалласи — 10:00 дан 16:00 гача. 

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан олдин якунланиши ҳам мумкин. Ишлар тугатилгач, электр таъминоти қайта тикланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...