Загрузка
Загрузка
Тошкентда қозоғистонлик спортчиларнинг заҳарланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди
Ҳодисалар

Тошкентда қозоғистонлик спортчиларнинг заҳарланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

61
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида қозоғистонлик ёш спортчилар овқатдан заҳарлангани ҳолати бўйича расмий муносабат билдирди.

Бош прокуратура билдиришича, овқатдан заҳарланган 13 нафар бемор тез тиббий ёрдам машиналарида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказига ётқизилган. Беморларда қайт қилиш, ич кетиш, қорин оғриғи ва тана ҳароратининг кўтарилиши каби симптоматик белгилар қайд этилган.

Аввалроқ Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси жами 19 киши тиббий ёрдам сўрагани, улардан 17 нафари, жумладан, 11 нафар бола ва олти нафар катта ёшли бемор касалхонага ётқизилгани ҳақида маълум қилган эди.

Шу тариқа, элчихона ва Бош прокуратура маълумотларида шифохонага ётқизилганлар сони бўйича тафовут бор: элчихона 17 нафар, Бош прокуратура эса 13 нафар бемор ҳақида хабар берган. Ҳозирча ушбу фарққа изоҳ берилмаган.

Мазкур оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257¹-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Чилонзор тумани Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...