Загрузка
Загрузка
Суд Марат Ҳамдамовни қамоққа олишга санкция берди
Ҳодисалар

Суд Марат Ҳамдамовни қамоққа олишга санкция берди

34
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан Imarat Development қурилиш лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқарилди.

Ушбу процессуал қарор 2 ноябрь куни суд томонидан қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида қурилиш лойиҳалари ўз вақтида топширилмагани ва мижозларнинг эътирозлари ортидан Imarat Development раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, компания раҳбари Марат Ҳамдамов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан гумонланувчи тариқасида жалб этилиб, тегишли процессуал тартибда ушланганди.

ИИББ Тергов бошқармаси томонидан жамият раҳбариятига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 192¹¹-моддаси (Ваколатларни суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганди.

Қурилиш компанияси харидорларга хонадонларни шартномада белгиланган муддатларда топширмаганликда ҳамда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги лойиҳани пойтахт ҳудудида жойлашган деб сохта тақдимот қилганликда айбланганди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...