Загрузка
Загрузка
Фарғонада ис газидан 12 киши ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Фарғонада ис газидан 12 киши ҳалок бўлди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Фарғона вилоятида сўнгги кунларда содир бўлган мудҳиш ҳодисалар оқибатида ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди. Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ушбу кетма-кет фожиалардан сўнг аҳолига шошилинч мурожаат билан чиқиб, ноқонуний олиб кирилган ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган иситиш қозонларидан фойдаланмаслик бўйича огоҳлантириш эълон қилди.

Хусусан, 26 октябрь куни Фарғона туманининг Чимён қишлоғида бир оиланинг 7 нафар аъзоси, 1 ноябрь куни эса Қўқон шаҳрининг Чархий мавзесида яна бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

Қўқондаги фожиада ҳалок бўлганларнинг 3 нафари (7, 3 ва 1 ёшли) вояга етмаган қизчалар экани аниқланган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, ҳодисага хонадонга ўрнатилган Германиянинг Vaillant русумли икки контурли иситиш қозонининг дудбурони ўрнатилган жойидан чиқиб кетгани сабаб бўлган.

ФВБ ахборотига кўра, хорижда фойдаланиб бўлинган ва утилизацияга топширилган ушбу яроқсиз мосламалар айрим уддабурон "тадбиркорлар" томонидан эҳтиёт қисм сифатида ноқонуний йўллар билан мамлакатга олиб кирилган ҳамда қўлбола усулда қайта жиҳозланиб, янги номи остида фуқароларга сотилган.

Бундан ташқари, уларнинг стандарт дудбурони ўрнига юқори ҳароратга чидамсиз полиэтилен қувурлар ўрнатилгани аниқланган.

Қутқарувчилар аҳолидан хонадонларга иситиш воситаларини фақат мутахассислар иштирокида, сифат сертификати ва фойдаланиш йўриқномасини қатъий текширган ҳолда ўрнатишни сўрамоқда.

Олдинроқ Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...