Загрузка
Загрузка
Олий таълим вазирлиги талабалардан "Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатиш талаб қилинаётгани бўйича текширув бошлади
Жамият

Олий таълим вазирлиги талабалардан "Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатиш талаб қилинаётгани бўйича текширув бошлади

68
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкентдаги бир нечта олий таълим муассасалари талабаларидан шахсий телефонларига "Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатиш талаб қилинаётгани ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда. Ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув бошланган.

Аввалроқ, 3 ноябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари маъмурият ҳамда тьюторлар улардан шахсий смартфонларига мазкур иловани ўрнатишни сўраётганини билдирган эди.

Талабаларнинг айтишича, бундай талаблар университетга киришда ҳам, дарс жараёнида ҳам қўйилган. Айрим ҳолларда уларга дастурни юклаб олиш учун 10 дақиқа вақт берилган, барча талабалар иловани ўрнатмагунча эса маъруза вақтинча тўхтатиб турилган.

Вазирлик маълум қилишича, раҳбарият вазиятни тезкорлик билан ўрганиш бўйича топшириқ берган. Ҳозирда ишчи гуруҳ ҳолатни текширишга киришган.

Вазирлик таълим жараёни узлуксиз бўлиши ва талабаларнинг таълим олиш ҳуқуқига риоя этилиши шартлигини алоҳида таъкидлаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...