Загрузка
Загрузка
"Қачонгача эркаклар аёлларни ерга уради?" — Блогер аёл ўзини ҳақорат қилган эркак устидан мутасаддилардан ёрдам сўради
Ҳодисалар

"Қачонгача эркаклар аёлларни ерга уради?" — Блогер аёл ўзини ҳақорат қилган эркак устидан мутасаддилардан ёрдам сўради

46
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ижтимоий тармоқларда аёлга нисбатан қўпол ва ҳақоратомуз сўзлар ишлатилгани акс этган аудиоёзув тарқалди. Ундаги суҳбатда бир шахс аёлнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, жинсий мазмундаги ҳақоратли ибораларни ишлатган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ва Саида Мирзиёевага мурожаат қилинган.

Тарқалган видеода аёл бундай муносабатдан ўзини ҳимоя қилишни сўраб, масъуллардан амалий ёрдам кўрсатишни илтимос қилган.

"Қачонгача эркаклар аёлларни ерга уради? Нима учун бизни дўстларимиз ва қариндош-уруғларимиз олдида обрўсизлантириб, шаънимиз ва қадр-қимматимизни ерга уришади?" — дейди у мурожаатида.

Ўз мурожаати давомида аёл эркакнинг ҳақорати акс этган кадр билан бўлишади. Кадрда унга нисбатан эркак бир неча бор ҳақоратли ва камситувчи ибораларни ишлатади ва нутқида 

жинсий мазмундаги сўкинишлар ҳам мавжуд.

Мурожаат муаллифи бундай ҳолатларга нисбатан қонуний чора кўрилишини ва жабрланган аёлларга амалий ёрдам берилишини сўраган.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилмаган.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида бир можаро ортидан аёл ва унинг вояга етмаган болаларини бензин сепиб ёқиб юборган эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилганди. Айбланувчи Жиноят кодексининг бир қатор оғир моддалари билан айбли деб топилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...