Загрузка
Загрузка
4,5 мингга яқин реклама ва пешлавҳада давлат тили қоидалари бузилганлиги аниқлади
Жамият

4,5 мингга яқин реклама ва пешлавҳада давлат тили қоидалари бузилганлиги аниқлади

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.    Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинг ишлари давомида реклама, пешлавҳа ва эълонларда давлат тили талаблари бузилгани аниқланди. Мамлакат бўйлаб ўтказилган 16 057 та текширувнинг 4 496 тасида худди шундай камчилик ва хатоликлар қайд этилган.

Жумладан, 2 344 та пешлавҳа ва эълон ҳамда 975 та ташқи реклама матни фақат бошқа тилларда берилгани маълум бўлган. Бундан ташқари, 841 та пешлавҳа ва 336 та реклама воситасидаги матнларда луғавий маъно бузилиши ва имловий хатоликларга йўл қўйилган.Аниқланган камчиликлар тезкорлик билан бартараф этилиб, қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилган. 

Қўмита томонидан хусусий сектор вакилларига, хусусан, гўзаллик салонлари, автосервислар ҳамда қурилиш моллари савдо нуқталарига "Реклама тўғрисида"ги Қонун талаблари бўйича тушунтиришлар берилган.

Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка кўра, мамлакат ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши шарт ва унинг таржимаси бошқа тилларда қайтарилиши мумкин. Рақобат қўмитаси тадбиркорларни ташқи реклама ва пешлавҳаларни жойлаштиришда давлат тилига ва имло қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда ташқи реклама учун паспорт олиш тартиби бўйича муаммо ўз ечимини топганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...