Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг 6 та олийгоҳи халқаро рейтингдан ўрин олди
Жамият

Ўзбекистоннинг 6 та олийгоҳи халқаро рейтингдан ўрин олди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий таълим муассасаларини баҳоловчи энг нуфузли халқаро рейтинглардан бири бўлган QS World University Rankings 2027 натижалари эълон қилинди. Унда дунёнинг 1500 дан ортиқ университети академик обрў, иш берувчилар баҳоси, илмий тадқиқотлар сифати, халқаро ҳамкорлик ва бошқа муҳим мезонлар асосида баҳоланди. 

Рейтингда АҚШнинг Massachusetts Institute of Technology кетма-кет 15 йил давомида биринчи ўринни сақлаб қолди. Кейинги ўринларни Imperial College London, Stanford University, University of Oxford ва Harvard University эгаллади

Қувонарли жиҳати шундаки, Ўзбекистоннинг 6 та олий таълим муассасаси ҳам мазкур рейтингдан жой олди: 

  • TIQXMMI Миллий тадқиқот университети — 458-ўрин

  • Ўзбекистон Миллий университети — 801–850-ўринлар

  • Тошкент давлат техника университети — 1001–1200-ўринлар

  • Самарқанд давлат университети — 1001–1200-ўринлар

  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 1201–1400-ўринлар

  • Тошкент давлат транспорт университети — 1201–1400-ўринлар 

Мазкур натижа Ўзбекистон олий таълим тизимининг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганини ҳамда маҳаллий университетларнинг таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида рақобатбардошлиги кучайиб бораётганини кўрсатади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...