Загрузка
Загрузка
"Ўзгидромет" сел-сув тошқини хавфи ҳақида тезкор огоҳлантириш эълон қилди
Ҳодисалар

"Ўзгидромет" сел-сув тошқини хавфи ҳақида тезкор огоҳлантириш эълон қилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ўзгидромет" агентлиги маълум қилишича, 20–22 июнь кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. 

Маълумотларга кўра,  кучли ёмғирлар оқибатида тоғлардан сел оқимлари тушиши, кичик дарё ва сойларда сув сатҳи кўтарилиши, шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиш ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли бор. 

Сел-сув тошқини хавфи қуйидаги ҳудудларда прогноз қилинмоқда: 

  • Қашқадарё вилоятида — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида. 

  • Сурхондарё вилоятида — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музробот туманларида. 

  • Самарқанд вилоятида — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманларида. 

  • Навоий вилоятида — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида. 

  • Жиззах вилоятида — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида. 

  • Тошкент вилоятида — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманларида, шунингдек Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида. 

  • Наманган вилоятида — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида. 

  • Фарғона вилоятида — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида. 

  • Андижон вилоятида — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманларида, шунингдек Хонабод шаҳрида. 

Мутахассислар тоғли ва тоғолди ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишни, дарё ва сойлар яқинида ҳаракатланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...