Загрузка
Загрузка
Яна Кореяга ишга юбориш ваъдаси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Ҳодисалар

Яна Кореяга ишга юбориш ваъдаси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувлар давомида Корея Республикасига ишга юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Текширувлар натижасига кўра, айрим шахслар ва собиқ масъул ходимлар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни хорижда иш билан таъминлашни ваъда қилган ҳолда катта миқдорда пул маблағларини қўлга киритгани маълум бўлди. 

Жумладан, Фарғона вилоятида миграция агентлиги филиали собиқ раҳбари 8 нафар фуқарони имтиҳонлардан ўтказиб, Кореяга ишга юбориш баҳонасида 90 000 долларни фирибгарлик йўли билан олган.  

Шунингдек, Янгиқўрғон туманида 22 нафар фуқаро билан боғлиқ ҳолатда шахслар Кореяга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 34 200 доллар ва 79,3 миллион сўм маблағни қўлга киритган. 

Жиззах вилоятида 6 нафар фуқарога тегишли ҳолатда 32 250 доллар, Гулистон шаҳрида эса 19 000 доллар миқдоридаги пуллар фирибгарлик йўли билан олинган. Ушбу ҳолатда маблағнинг бир қисми қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган. 

Самарқанд шаҳрида 12 500 доллар, Фарғона туманида 10 000 доллар, Жиззах вилоятида 7 000 доллар ҳамда Фориш туманида 4 000 доллар миқдоридаги маблағлар билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари ҳам қайд этилган. 

Ғиждувон туманида эса фуқаро ўқиш ва ишга юбориш ваъдаси билан 5 600 долларни қўлга киритган. 

Айрим ҳолатларда ундирилган маблағларнинг бир қисми жабрланувчиларга қайтарилгани ҳам қайд этилган. 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мутахассислар фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш билан боғлиқ таклифларга ишонмасликка, фақат расмий лицензияга эга ташкилотлар орқали ҳаракат қилишга чақирмоқда. 

Аввалроқ ҳам Ўзбекистон ҳудудларида сохта ваъдалар билан фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Кореяга иш ва ўқишга юборишни ваъда қилган бир гуруҳ фирибгарлар қўлга олинганди. Мазкур жиноий ҳаракатлар оқибатида жами 56 нафар ўзбекистонлик фирибгарлар қурбонига айланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...