Загрузка
Загрузка
Эрон ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартирмагунча, АҚШдан бир тийин ҳам олмайди
Дунё

Эрон ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартирмагунча, АҚШдан бир тийин ҳам олмайди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ вице-президенти Венс Эрон билан имзоланган англашув меморандумини "икки томон учун ҳам манфаатли келишув" деб атади ва Эрон фақат ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартирган тақдирдагина молиявий фойда кўришини таъкидлади. 

Бироқ, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган меморандум мазмунига кўра, ҳужжат имзоланиши биланоқ АҚШ Эрон нефтини экспорт қилиш бўйича чекловларни юмшатиши ва айрим рухсатномаларни қайта тиклаши назарда тутилган. Бу эса Теҳрон учун катта иқтисодий имкониятлар яратиши мумкин. 

Вэнснинг таъкидлашича, Эрон юқори даражада бойитилган уран захиралари масаласини ҳал қилиш бўйича аниқ мажбурият олган. Аммо ҳужжат матнида уран захираларини йўқ қилиш эмас, балки уларнинг кейинги тақдири юзасидан 60 кунлик музокаралар ўтказиш кўзда тутилгани қайд этилмоқда. 

Шунингдек, вице-президент АҚШ томонидан Эронга тўғридан-тўғри бир доллар ҳам берилмаслигини билдирган. Бироқ якуний келишув доирасида Эрон активларини муздан чиқариш ва мамлакатни тиклаш учун катта миқдордаги маблағ ажратилиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. 

Меморандум АҚШ сиёсий доираларида турлича баҳоланмоқда. Айрим демократлар ва республикачилар келишувни танқид қилиб, Эрон ундан кўпроқ манфаат кўраётганини таъкидламоқда. 

Эрон раҳбарияти эса музокараларда мамлакат кучли позицияда бўлганини ва келишувни ўз дипломатик ютуғи сифатида баҳоламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий маълум қилишича, Эрон ва АҚШ ўртасидаги англашув меморандуми якунийлаштирилиб, икки давлат томонидан электрон тарзда имзоланган ҳамда кучга кирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...