Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган хабарга кўра, “Ўзгидромет” жорий ҳафтанинг об-ҳавоси бўйича маълумот тақдим этган.
“Бугун Ўзбекистон ҳудудида Эрон томондан иссиқ ҳаво киришига сабаб бўлган юқори барик ўркач (баландликдаги юқори босимли қатлам) таъсири сақланиб туради. Бутун республика бўйича об-ҳаво очиқ бўлади. Кундузги ҳарорат 36-39 даражани ташкил қилади, шимолий ҳудудлар ва чўл зонасининг айрим жойларида 40-41 даражагача етади”, -деб айтишмоқда синоптиклар.
Юқори барик ўркач мамлакатимиздаги об-ҳаво шароитларига ҳафтанинг охиригача таъсир қилади. Об-ҳаво асосан кам булутли бўлади. Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида 27-28 май кунлари шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 34-39 даража атрофида бўлади. Республика шимоли, чўл зонаси ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, 40-41 даражагача етади, бу бутун ҳудудимиз бўйича май ойининг сўнгги кунлари учун хос ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқори ва энг иссиқ йилларда шу кунларда кузатилган ҳароратлардан бир оз пастдир.
Тошкентда май ойида ҳароратнинг мутлақ максимуми 39,9 даражани, жанубий вилоятлар ва чўл зонасининг айрим жойларида 43-44 даражани ташкил қилган.
Изоҳлар мавжуд емас