Загрузка
Загрузка
5 июлдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларга уйда даволашга рухсат берилди
Жамият

5 июлдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларга уйда даволашга рухсат берилди

2196
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Республика махсус комиссия қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, 5 июлдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларга уйда даволашга рухсат берилди. 

Энди коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар уч тоифага ажратилмоқда: 

- коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар; 

- коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар; 

- коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.

Шу муносабат билан жорий йил 5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ янгича тартиб жорий этилмоқда.

Шундай қилиб, касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, уй шароитида даволанишига рухсат этилади.

Касаллик аломатларсиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда касалхонадан чиқарилади.

Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганларга 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки   меҳонхоналарда ўтказишга рухсат берилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, касаллик аломатларсиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартиби ишлаб чиқилади ҳамда қабул қилинади.

Ўз ўрнида, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия органлари томонидан касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар ва карантинга олинган мулоқотдагиларни яшаш манзили бўйича қатъий назорат олиб борилади.

Уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартибини бузган фуқароларга нисбатан эпидемияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун маъмурий таъсир чоралари қўлланилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...