Загрузка
Загрузка
75 йил аввал Голландияда ўзбек аскарлари оммавий қатл этилган. 9 апрель куни  у ерда 101 нафар  қахрамонга бағишлаб хотира акцияси ўтказилади
Жамият

75 йил аввал Голландияда ўзбек аскарлари оммавий қатл этилган. 9 апрель куни у ерда 101 нафар қахрамонга бағишлаб хотира акцияси ўтказилади

672
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 9 апрель куни Амерсфорт шаҳри (Голландия) яқинидаги Лейсден қабристони ҳудудида жойлашган "Совет шон-шараф майдони" ёдгорлик мажмуасида Иккинчи жаҳон урушининг ўзбекистонлик 101 нафар қурбонлари хотирасига бағишлаб 24та оқ ва 77та қизил шам ёқилади. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчихонаси маълумотларига асосланиб, Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

“Немис босқинчилари томонидан “Амерсфорт” концлагерида собиқ Совет Иттифоқидан бўлган ҳарбий асирларнинг отиб ташлаганига роппа-роса 75 йил ўтди. Бу Голландияда уруш йилларида юз берган энг катта оммавий қатллардан бири ҳисобланади. Шарқий фронтда бир юз бир нафар ўзбекистонлик аскар асирга олиниб, 1944 йилнинг кузида Голландияга сургун қилинган. Немислар ўзбекларни “чала одам” деб ҳисоблаганлари учун уларга нисбатан ўта шафқатсиз муносабатда бўлишган",- деди "Совет шон-шараф майдони" ёдгорлик мажмуаси директори Ремко Рейдинг.

Йигирма тўрт нафар ҳарбий асир лагерь қийноқлари ва оғир шароитларига бардош беролмай, ҳалок бўлишган. Қолганлари эса уруш тугаши арафасида отиб ташланган.

101 нафар ўзбек аскарларидан ташқари уруш йиллари Голландияда ҳалок бўлган барча совет аскарлари ҳам “Совет шон-шараф майдони”да дафн этилган.

Одамлар бу қаҳрамонларнинг жасоратларини доимо хотирлашлари учун “Совет шон-шараф майдони" Фонди барчани уйда шам ёқиб, унинг суратини жамғарманинг Facebookдаги саҳифасига қўйишга чорлайди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...