Загрузка
Загрузка
8 май  кунидан бошлаб Тошкентда  такси фаолиятига  рухсат берилди. Ташишнинг зарурий қоидаларига риоя этмаган ҳайдовчилар жиддий жаримага тортилади
Жамият

8 май кунидан бошлаб Тошкентда такси фаолиятига рухсат берилди. Ташишнинг зарурий қоидаларига риоя этмаган ҳайдовчилар жиддий жаримага тортилади

1118
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Республика махсус комиссияси қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, 8 май кунидан бошлаб Тошкентда такси фаолиятига рухсат берилди.

Йўловчи ташиш учун таксичилар қатор қоидаларга риоя этишлари лозим. Масалан, ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш таъқиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши талаб қилинади. Шу билан бирга, ҳайдовчи фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим.

"Автотранспорт ҳайдовчилари ва корхона ходимлари, йўналишсиз таксиларда фаолият юритадиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Қолаверса, бундай ҳолатлар аниқланганида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектларининг лицензиялари бекор қилинади", - дея таъкидламоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Бундан ташқари, амалдаги қонучиликка асосан, яъни 54-модданинг 2-қисмига кўра, фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирмадан ўттиз бараваригача (4 460 000 сўмдан -6 690 000 сўмгача), мансабдор шахслар эса ўттиздан эллик бараваригача (6 690 000 сўмдан 11 150 000 сўмгача) жаримага тортилишлари мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...