Загрузка
Загрузка
Ҳақиқий жазирама келмоқда. Синоптиклар ҳафтанинг об-ҳаво башоратини  эълон қилишди
Жамият

Ҳақиқий жазирама келмоқда. Синоптиклар ҳафтанинг об-ҳаво башоратини эълон қилишди

658
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзгидромет” келаётган ҳафтанинг об- ҳаво башоратини маълум қилишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Бугун республикамизнинг жануби-шарқий қисми баланд циклон таъсири остида бўлади. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати 29-34° атрофида бўлади”, - дея қайд этишмоқда синоптиклар.

25 май куни баланд циклон таъсири фақат республиканинг энг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шамол 17-22 м/с гача кучайиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

26 майдан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Кундузги ҳаво ҳарорати 34-37° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-40° гача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8° га кўп бўлади.

“Ўзгидромет” 24-27 май кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...