Ҳақиқий жазирама. Синоптикларнинг  айтишича,  Ўзбекистонда 38 даражагача аномал иссиқ кунлар кутилмоқда
Жамият

Ҳақиқий жазирама. Синоптикларнинг айтишича, Ўзбекистонда 38 даражагача аномал иссиқ кунлар кутилмоқда

636

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзгидромет” келаётган ҳафтанинг батафсил об-ҳаво башоратини эълон қилган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

“Кечадан бошлаб мамлакатимизга жуда илиқ ҳаво массалари жадал кириб келиши бошланди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича апрель ойининг охирига қараганда ёзнинг боши учун хос бўлган очиқ об-ҳаво ҳарорати кузатилди”,- дея қайд этмоқда синоптиклар .

Бугун ва иш ҳафтасининг давомида ҳарорат меъёрдан 5-8° га кўп бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 14-17°, кундуз кунлари 32-35°, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-38° гача бўлади. Кундузги ҳарорат шу кунлар учун бўлган мутлақ максимумга яқинлашади. 

Ҳафтанинг охирида Каспий денгизининг шимолий ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади. Республика ҳудудида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, лекин ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлади. Кундуз куни ҳарорат 27-32° гача бироз пасаяди, аммо меъёрдан юқори бўлиб қолади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...