Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва БМТ қиймати 293 миллион долларлик 166 та қўшма лойиҳани амалга оширмоқда
Сиёсат

Ўзбекистон ва БМТ қиймати 293 миллион долларлик 166 та қўшма лойиҳани амалга оширмоқда

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ню-Йорк шаҳридаги БМТ қароргоҳида ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан мулоқот ўтказди. Томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва аниқ соҳалардаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. 

Учрашув давомида Саида Мирзиёева Гутерришга мураккаб халқаро шароитда глобал етакчилик намоён этаётгани ва Ўзбекистонни хавфсизликнинг барча асосий йўналишларида қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирган.

Мулоқотда таъкидланишича, Ўзбекистон ва БМТ институтлари ўртасидаги алоқалар аниқ амалий кўрсаткичлар билан мустаҳкамланиб бормоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ташкилот тузилмалари иштирокида умумий қиймати 293 миллион долларни ташкил этувчи 166 та қўшма лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда. 

Ушбу дастурлар, хусусан, соғлиқни сақлаш, сифатли таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорлик каби устувор соҳаларни қамраб олган.

Аввалроқ Саида Мирзиёева Пекин шаҳрида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан учрашганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...